Қалбаки 9400 АҚШ доллари муомалагача етиб бормади

Фото: Кадр из видео

ДХХининг тезкор тадбирда қалбаки хорижий валюталарни муомалага чиқаришга уринган шахслар ушланди.

«Хусусан, “Наманган-Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган, Тошкент вилоятининг Чиноз туманида яшовчи, 1978-й.т шахс бошқарувидаги “Ҳонда” русумли автомашина Поп тумани ҳудудида тўхтатилиб, кўздан кечирилганда, унда қалбаки 4 минг АҚШ доллари борлиги маълум бўлди», – дейилади хабарда.

Терговга қадар текширув давомида, у мазкур қалбаки валюталарни келгусида сотиш мақсадида Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1971-й.т., муқаддам судланган фуқародан 2200 АҚШ долларига сотиб олганлиги аниқланди.

«Сўнгра тезкор тадбир давом эттирилиб, Янгиқўрғон туманида яшовчи фуқаро қалбаки 5400 АҚШ долларини ҳақиқий 3 минг АҚШ долларига айирбошлаган вақтида ушланди», – дейилади.

Аниқланишича, у қалбаки валюталарни Қирғиз Республикасидаги жиноий шерикларидан олиб келган. Ўтказилган тезкор тадбир натижасида жами қалбаки 9400 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олинди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.