«Қамчиқ» довонида автомобиллар икки томонлама хавфсиз ҳаракатланмоқда

А-373 “М-39 а/й.- Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон ва Андижон орқали Ўш” автомобил йўлининг 245- км.қисми «Тошкент-Водий» йўналишида кучли ёғингарчилик натижасида тоғ ён бағридан лойқа ва тош аралаш массаси тушганлиги сабабли «Қамчиқавтойўл ИЙФК» ДМ томонидан тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда йўл қатнов қисмини тозалаш ишлари бажарилди. Бу ҳақда «Қамчиқавтойўл ИЙФК» ахборот хизмати ёзмоқда.

«Автотранспорт воситалари икки томонлама хавфсиз ҳаракатланмоқда», – дейилади хабарда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.