“Қамчиқ” довонида кучли қор ёғмоқда

Фото: видеодан фотокўчирма

Шу соатларда Қамчиқ довонида қор ёғмоқда. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бошчилигида жадал профилактика ишлари олиб борилмоқда. Хусусан, махсус техникалар ёрдамида йўл қордан тозаланиб, музлашнинг олдини олиш мақсадида йўл юзасига қум-туз аралашмаси сепилмоқда. Вазият тўлиқ назорат остида, довонда ҳаракат икки томонлама ташкил қилинган, деб ёзяпти вазирлик матбуот хизмати.

Бошқа тармоқ фойдаланувчилари эса водий довонида ҳаракат бир томонлама бўлаётганлигини, йўлнинг иккинчи қатнов қисми ёпилганини хабар қилишяпти.


Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган хабарларга кўра, қалин қор натижасида йўналишини йўқотиб, катта ҳажмдаги МАН автомобили ағдарилиб кетганлиги айтиляпти. Воқеа юзасидан расмий хабарлар кутиб қоламиз.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.