“Қамчиқ” довонидаги вазият ҳақида маълумот берилди
“Қамчиқ” довонида автотранспорт воситаларининг тўхтовсиз икки томонлама ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида “Қамчиқавтойўл ИЙФК” ДМ томонидан йўл қопламасини қордан тозалаш ва қум-туз аралашмаси сепиш ишлари амалга оширилмоқда. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар беряпти.
Айни дамда автотранспорт воситалари икки томонлама хавфсиз ҳаракатланмоқда.
“Қамчиқ” довони орқали ҳаракатланаётган барча ҳайдовчилардан об-ҳаво шароитини инобатга олган ҳолда тезликни меъёрдан оширмасдан, оралиқ масофани сақлаб ҳаракатланишларини ва барча хавфсизлик чораларига риоя этишларини тавсия қиламиз”, – дейилган хабарда.
Улашиш:
Шарҳлар