Ўзбекистонда қанча талабалар ишлаётганлиги маълум бўлди
Ўзбекистонда ишлаётган талабаларнинг умумий сони 114 135 нафарни ташкил қилади. Бу ҳақда Бандлик вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, шундан 62 минг 754 нафар талаба давлат муассасаларида, 47 минг 469 та хусусий ташкилотларда, 3 минг 912 нафари бир вақтнинг ўзида ҳар икки секторда меҳнат қилмоқда.
Ўзбекистон бўйлаб 66 825 та эркак ва 47 310 таси қиз талаба ишлайди.
Ишлаётган талабаларнинг асосий қисми Тошкент шаҳрида 35 988 киши бўлиб, бу олий ўқув юртларида иш билан таъминланган талабаларнинг 31,5 фоизини ташкил этади. Уларнинг 25380 нафарини ёки 22,2 фоизини эркаклар, 10608 нафарини ёки 9,3 фоизини аёллар ташкил этади.
Улашиш:
Шарҳлар