Qanot Sharq авиакомпанияси Бухоро ва Жидда шаҳарларини ҳаво йўли билан боғлади
7 февраль куни Тошкент вақти билан соат 10:03 да Qanot Sharq маҳаллий авиакомпаниясининг самолёти Бухоро халқаро аэропортига қўнди ва бу билан Бухоро-Жидда-Бухоро йўналиши бўйича мунтазам қатновлар очилди.
Бухородан Жиддага йўловчи рейслари ҳафтада бир марта – душанба кунлари Airbus A320самолётларида амалга оширилиши режалаштирилган.
Qanot Sharq бош офиси Тошкентда жойлашган маҳаллий авиаташувчи ҳисобланади. Авиакомпания ўз паркида А320, А321 neo ва А330 русумли олтита Airbus самолётлари билан ички ва халқаро рейсларни амалга оширади.
Улашиш:
Шарҳлар