Россия ҳудудларида қаровсиз қолган болалар Ўзбекистонга қайтарилди
14 август куни Россиянинг Новосибирск шаҳридан ота-она қарамоғисиз қолган бир гуруҳ Ўзбекистон болалари Ватанга қайтарилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” ахборот агентлиги.
Бош консулхона кўмагида Новосибирск, Иркутск, Красноярск ва Владивосток шаҳарларида қаровсиз қолган 14 ёшгача бўлган Ўзбекистон болалари Сибирь пойтахтига тўпланди.
Қайд этилишича, Бош консулхона Россия томонидан зарур ҳужжатларни имкон қадар тезроқ олиш учун барча имкониятларни ишга солган. Шунингдек, болаларни иссиқ овқат билан ўз вақтида таъминлаган.
Айни пайтда ота-онаси турли сабабларга кўра, уларнинг тарбиясида иштирок эта олмаган жами саккиз нафар болалар Ўзбекистонга соғ-саломат етиб олган.
Улашиш:
Шарҳлар