Қарши халқаро аэропорти яқинида ёнғин содир бўлди

Foto: uzcaa.uz

Тармоқларда Қарши халқаро аэропорти ҳудудида ёнғин келиб чиққани ҳақида хабарлар тарқалди, деб ёзади ЎзА.

Маълум бўлишича, ёнғин Қарши аэропорти яқинида жойлашган «S.Smart» ишлаб чиқариш корхонаси ҳудудида содир бўлган.

Ўт ўчирувчилар тезда ёнғинни бартараф қилиш учун етиб келишган. Шунингдек, Қарши аэропортидан 3 та ўт ўчириш машинаси ҳам ёрдамга келган.

Саноат ҳудудидаги ёнғин ҳаво бандаргоҳи фаолиятига таъсир қилмаган. Қарши халқаро аэропорти нормал режимда ишламоқда, дейилади хабарда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.