Самарқандда мактабда қарта ўйнаган директор ишдан бўшатилди
Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Пахтачи тумани 8-умумтаълим мактабидаги ҳолатга оид видео тарқалди. Унда директор мактабда қарта ўйнаб ўтиргани ва директор ўринбосари ўқувчи қизларни калтаклаётгани акс этган. Ҳолат юзасидан Пахтачи тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими масъуллари ўрганиш олиб борди.
Видеолавҳадаги ҳолатлар ҳақиқатда мазкур мактабга тегишли бўлиб, 8-мактаб директори ва мактабнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари эгаллаб турган лавозимидан озод этилди, дейилади Самарқанд вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ахборот хизмати хабарида.
Улашиш:
Шарҳлар