Тошкент вилоятида қарз можароси туфайли бир оиланинг барча аъзоларини ўлдириб, уйини ёқиб юборган шахс ушланди
Янгийўл туманида бир оиланинг барча аъзолари ўлдириб кетилиши билан боғлиқ даҳшатли воқеа кенг жамоатчиликни ларзага солди, деб ёзади ЎзА.
Жорий йилнинг 26 июль эрта саҳарда Янгийўл тумани Нурафшон кўчасида жойлашган уйларнинг бирида ёнғин чиққан. Туман ФВБ Ёнғин қутқарув қисми ёнғинни бартараф этган. Бироқ, хонадонда қасддан ўлдирилганлик белгилари билан 5 та жасад топилган.
Аниқланишича, 1991 йилда туғилган эркак, 1999 йилда туғилган аёл, 2021 ва 2022 йилда туғилган болалар, 2018 йилда туғилган қизнинг мурдалари турли тан жароҳатлари билан топилган. Маълум қилинишича, вафот этганлар эр-хотин ва уларнинг 2 нафар фарзанди, 1 нафар қиз жияни бўлган. Прокуратура ва ички ишлар органларининг ходимларидан иборат тезкор-тергов гуруҳи томонидан жиноят фош этилди.
Маълум қилинишича, гумонланувчи жабрланувчи эркакнинг қариндоши бўлиб, жиноят содир этилишига сабаб ўрталаридаги қарз можаросидир. Мазкур ҳолат юзасидан Янгийўл туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Шарҳлар