Қашқадарёда сигир ўн метрлик қудуққа тушиб кетди

Фото: МЧС

3 июнь куни Қашқадарё вилоятида қутқарувчилар ўн метрли қудуққа тушиб кетган сигирни чиқариб олди, дея хабар беради Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг матбуот хизмати.

Ҳодиса Шаҳрисабз туманида содир бўлган. “Янги қишлоқ” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси сигирни қутқариш учун қурқатув хизматига қўнғироқ қилган.

Махсус қутқарув ускуналари ёрдамида мутахассислар жониворни қудуқдан тезда олиб чиқишга муваффақ бўлган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.