Қашқадарёда маҳаллий аҳоли фуқарони шаҳар четида дўппослашди – видео
Жорий йилнинг 21 апрель куни тахминан соат 16-00 ларда Қарши шаҳрида яшовчи Т.А. танишлари билан бир гуруҳга бирлашиб, ўзаро келишмовчилик натижасида Қарши туманида яшовчи Х. Д.ни Қарши шаҳар “Ватанпарварлар боғи” олдидан “Матиз” русумли автомашинага миндириб, шаҳарнинг Ғафур Ғулом маҳалласининг чекка ҳудудига олиб бориб, калтаклаган. Ҳолатга Қашқадарё вилояти ИИБ расмий муносабат берди.
«Ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи Жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган», – дейилади хабарда.
Улашиш:
Шарҳлар