Қашқадарёда ишлаб чиқариш цехи 1 млрд сўмлик газдан ноқоқнуний фойдаланган

Foto: minenergy_uz

Қарши шаҳрида яширинча тармоққа уланган ишлаб чиқариш цехи 1 млрд сўмликдан зиёд табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди, деб ёзмоқда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

«“Ўзэнергоинспекция” Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамкорлигида ўтказилган назорат тадбирида Қарши шаҳрида фуқаро М.Ф. фермер хўжалигига қарашли бинода фаолият юритаётган омихта ем ишлаб чиқариш цехи ҳужжатларсиз, тўгридан-тўғри газ тармоғига уланиб, ундан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланди», – дейилади хабарда.

Ушбу қоидабузарлик ҳолати бўйича далолатнома расмийлаштирилиб, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, давлат манфаатларига 1 млрд 65 млн сўм зарар етказилганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

Вазирлик истеъмолчилардан «энергия ресурсларидан қонуний тартибда ва оқилона фойдаланишни» сўраб, «электр ва газ тармоқларига тижорат мақсадларида ўзбошимчалик билан уланиш йўли билан талон-торож қилиш ҳолатлари учун қонунчиликда белгиланган қатъий чоралар кўрилиши»дан огоҳлантирмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.