Қашқадарёлик собиқ битирувчилар ўзлари ўқиган мактабни таъмирлаб берди

Фото: ЎзА

Президент маслаҳатчиси ўринбосари – Халқ қабулхонаси раҳбари У.Муҳаммадиев синфдошлари билан ўзлари таълим олган Кашқадарё вилояти Яккабоғ туманидаги 83-мактабни таъмирлаб берди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Муаллимларига эса маиший техникалар, мактаб кутубхонасига янги китоблар, тумандаги таълим муассасалари ва маҳаллалар ёшларига 20 турдаги спорт анжомлари совға қилишди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.