Тошкентлик шахс Қашқадарёлик аёлнинг 12.150.000 сўм пулини узлаштирди

Фото: киберхавфсизлик

Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳрида яшовчи 33 ёшли И.Н. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан 12.150.000 сўм миқдоридаги пул маблағлари ўзлаштирилганлигини маълум қилган.

Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Тошкент шаҳри, Юнусобод туманида яшовчи 27 ёшли Д.Х. содир этганлиги аниқланган.

Хабарга кўра, «тергов органларига жалб этилган Д.Х. Интернет фойдаланувчиларига “Телеграм” мессенжери орқали турли хил мазмунидаги хабарни (ҳавола) жўнатиб, уларни қизиқтириб, банк карта маълумотларини қўлга киритиш орқали банк карталарида сақланган пулларни ўғирлаган».

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тезкор-қидирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Қонунга мувофиқ, ЎЖиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.