Қасим-Жомарт Тоқаев Урганч халқаро аэропортида кутиб олинди

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев 5 апрель куни ташриф билан мамлакатимизга келди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар беряпти.

Икки давлат байроқлари билан безатилган Урганч халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни давлатимиз раҳбари кутиб олди.

Миллий қўшиқ ва рақслардан иборат тантанали маросим бўлди.

Бугун етакчилар музокаралар ўтказади ва қадимги Хива шаҳрининг тарихий обидалари билан танишади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.