Қатар-Тошкент йўналишида мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилди
Қатар ва Ўзбекистон муносабатларида муҳим босқич икки мамлакат пойтахти ўртасида тўғридан-тўғри мунтазам ҳаво қатнови йўлга қўйилди.
Дастлабки босқичда ушбу йўналишда авиакомпания ҳафтасига 4 марта душанба, сешанба, пайшанба ва шанба кунлари парвозларни амалга оширади. Кейинги босқичда эса ҳар куни рейслар амалга оширилиши режалаштирилган.
Мунтазам рейснинг йўлга қўйилиши мамлакатлар ўртасида сайёҳлик алмашинуви ўсишига сезиларли ҳисса қўшиши, қолаверса, Форс кўрфази ва Марказий Осиё ўртасида кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.
Улашиш:
Шарҳлар