Қатор банклар устав капиталидаги талабларини бажармаган

1 апрелдан бошлаб Ўзбекистондаги банкларнинг устав капитали камида 350 млрд сўм бўлиши керак эди, деб ёзмоқда телеграмдаги «Банкир» телеграм канали.

Bankers.uzнинг маълум қилишича, 6 та банк — “Мадад Инвест банк”, “Ҳаёт банк”, Garant bank, “Янги банк”, “Пойтахт банк” ва “Эрон Содерот банк”ларнинг устав капитали I чорак якунига кўра минимал талабга етмай қолган.

Garant bank, “Янги банк”, “Мадад инвест банк” ва “Ҳаёт банк” устав капиталини ошириш учун қўшимча акциялар чиқарган, бироқ ҳужжатлар сабаб 1 апрелгача буни расмийлаштиришга улгурмаган.

“Пойтахт банк”ни хусусийлаштириш учун музокаралар олиб борилаётгани учун талаблар унинг янги эгасига қўйилиши айтилганди.

“Эрон Содерат банк”нинг устав капитали эса ҳамон 64 млрд сўмлигича қолмоқда.

1 январгача барча банкларнинг устав капитали 500 млрд сўм бўлиши керак. Бундай талабни бажара олмаган банклар минибанкларга айланиши мумкин бўлади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.