Қидирувдаги шахс қўлга олинди

Фарғона вилояти ИИБ Туманлараро ППХ отряд ходимлари Жиноят кодексининг 128-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, Олтиариқ тумани ИИБ томонидан қидирув эълон қилинган Д.С.ни қўлга олишди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар беряпти.

Фуқаролардан, қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беришлари сўралмоқда. Хабар қилганлар шахси сир сақланиши таъминланади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.