Қирғизистон фуқароларини огоҳлантирди

Фото: ria.ru

Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги фуқароларни ҳозирча узрли сабабларсиз Россияга бормасликка чақирди.

Бу Крокусдаги терактдан кейин РФ ҳудудида кучайтирилган хавфсизлик чоралари жорий этилгани билан боғлиқ.

Аллақачон чипта сотиб олганлар РФ Ички ишлар вазирлигининг веб-сайти орқали киришга чеклов мавжудлигини текширишлари керак.

Россиядаги қирғизистонликларга эса гавжум жойларга бормаслик ва ҳар доим РФ ҳудудида бўлиш қонунийлиги ва шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни олиб юриш тавсия этилди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.