Шавкат Мирзиёев Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раиси билан учрашди
2 май куни Тошкент инвестиция форуми доирасида Президент Шавкат Мирзиёев Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раиси – Президент Администрацияси раҳбари Ақилбек Жапаровни қабул қилди.
Суҳбат аввалида Ақилбек Жапаров Ўзбекистон етакчисига Қирғизистон Президенти Садир Жапаровнинг самимий саломини етказган.
Хабарга кўра,»Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш, савдо, саноат кооперацияси, энергетика, транспорт ва логистика соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш, ҳудудлараро алоқалар ва маданий-гуманитар алмашинувни фаоллаштириш масалалари кўриб чиқилган».
Қамбарота ГЭС-1 ва “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўлини қуриш лойиҳаларининг амалий жиҳатларига алоҳида эътибор қаратилган.
Бўлажак олий даражадаги учрашувларга тайёргарлик доирасида кўп қиррали шерикликнинг янги кун тартибини шакллантириш масалалари ҳам муҳокама қилинганю
Шарҳлар