Сурхондарёда юк машинаси уч кишини уриб юбориб, қочиб кетди

Fiti: Shutterstock

Сурхондарё вилояти Бойсун туманида 7 октябрь куни юк машинаси ҳайдовчиси йўл четида турган фуқароларни уриб кетди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ ахборот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, ҳолат соат 22:30 атрофида Темир дарвоза маҳалласида содир бўлган. Captiva ҳайдовчиси ва икки йўловчиси йўл четида тўхтаб, машинага ёнилғи қуяётганда Isuzu ҳайдовчиси (58 ёш) уларни уриб, воқеа ҳақида хабар бермай, қочиб кетган.

ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи ва бир нафар йўловчи воқеа жойида ҳалок бўлган. Иккинчи йўловчи шифохонага ётқизилган.

Қидирув давомида Isuzu ҳайдовчиси Сирдарё вилоятида ушланган ва Бойсун тумани ИИБга олиб келинган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, гумондор процессуал тартибда қамоққа олинган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.