Қорақалпоғистонда ҳайвонот дунёсига 1 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилди
Қорақалпоғистон Республикаси Экология вазирлиги, Республика прокуратураси ва Қуйи Амударё давлат биосфера резервати, Беруний туман ИИБ ҳамкорлигида навбатдаги рейд тадбири ўтказилди, деб ёзмоқда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги матбуот хизмати.
«Рейд давомида Беруний тумани, «Бийбазар» ОФЙ ҳудудида Халқаро Қизил китоб ва Ўзбекистон Қизил китобига киритилган Бухоро буғуси фуқаро А. Ж. томонидан ноқонуний тарзда овлангани аниқланди. Ҳолат натижасида ҳайвонот дунёсига 1 млрд 20 млн сўм зарар етказилганлиги маълум бўлди», – дейилади хабарда.
Ҳозирда терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар