Қорақалпоғистонда ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган фирибгар ушланди
Қорақалпоғистон Республикасида фуқаро Д.Ж. фуқаро Д.Б.нинг ишончига кириб, уни Қорақалпоқ давлат университетининг техника факультетига ўқишга киритиб қўйиши эвазига 3 500 АҚШ долларини олган вақтида далиллар билан ушланган.
Шунингдек, Сирдарё вилоятида фуқаро Н.С. фуқаро У.Р.нинг ишончига кириб, унга гўёки ўзини “Таълимни назорат қилиш инспекцияси” ходими деб таништириб, 2 500 АҚШ доллари эвазига юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида унинг хорижий давлат институтини тугатганлиги тўғрисидаги дипломини ноострификация қилиб беришни айтиб, шундан 1 900 АҚШ доллари ва 1,2 млн сўмни олган вақтида далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Шарҳлар