Қозоғистонда вафот этган 8 нафар Ўзбекистон фуқаросининг жасади мамлакатга олиб келинади

Foto: O‘zA

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев топшириғига асосан ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлганларни Ўзбекистонга олиб келиш учун Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бошчилигида махсус борт бугун, 4 апрель куни соат 10:25 да Қозоғистон Республикасига учиб кетди, деб хабар беради ЎзА.

2024 йил 3 апрель куни соат таҳминан 17:00 ларда Қозоғистон Республикаси, Ақтўбе вилояти, Алгин туманидан ўтган Республика аҳамиятига эга “Самара-Чимкент” автомобиль йўлининг 678 км.да “Toyota-Alphard” русумли ҳамда “Volvo” русумли юк автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Натижада, “Toyota-Alphard” русумли автомобилида бўлган жами 8 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига асосан, бахтсиз ҳодисада вафот этганларни Мудофаа вазирлигининг махсус ҳаво борти орқали ватанга олиб келиш ва дафн этиш маросимларини ўтказиш бўйича ҳукумат комиссияси тузилиб, керакли барча зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Фавқудодда вазиятлар вазирлиги масъуллари қозоғистонлик ҳамкасблари билан доимий алоқада бўлиб, бахтсиз ҳодисани келиб чиқиш сабабларини ўрганиш бўйича ҳамкорлик ишларини олиб бормоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.