Қозоғистон Ўзбекистонга 4,2 тонна помидорни қайтармоқда
Қозоғистон Ўзбекистонга 4,2 тонна помидор қўнғир бужмайиш вируси билан зарарлангани ҳақида хабар берди.
Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ушбу вазиятга изоҳ берди.
Вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида текширув ўтказилди, унга кўра сабзавот Тошкент вилоятининг Қибрай туманида етиштирилган;
Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг маълум қилишича, мева-сабзавотлар экспорт қилинишидан олдин ички фитосанитария сертификати расмийлаштирилади. Помидорларни экспорт қилиш учун асосий талаблардан бири маҳсулотда зарарли организмларнинг, шу жумладан «помидор меваларининг қўнғир бужмайиш вируси» йўқлиги ҳисобга олинади.
Маълум қилинишича, Қозоғистонга юборилган помидорлардан ҳам намуна олиниб, лабораторияда ПЗР усулида текширилган. Экспертиза натижаларига кўра, помидорда вирус аниқланмаган. Қозоғистонга лаборатория текширувларини ўтказиш методологияси, праймерлар таҳлили, ўтказилган таҳлилларнинг видео ва фотосуратлари ҳақида сўров юборилган.
Шунингдек, маҳсулот турли дала ва фермер хўжаликларида етиштирилгани маълум бўлди. Вазиятни ўрганиш учун ишчи гуруҳ тузилиб, Тошкент вилояти Қибрай туманига юборилди. Шунингдек, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра, «Помидор қўнғир бужмайиш вируси » (ToBRFV) ҳатто истеъмол қилинганда ҳам одамлар учун хавфсиз ҳисобланади.
Шарҳлар