Қозоғистондаги сув тошқинларида 72 284 киши эвакуация қилинган
Сув тошқини бошланганидан буён Ақмола, Қарағанда, Ақтўбе, Атирау, Ғарбий Қозоғистон, Қўстанай, Павлодар, Шимолий Қозоғистон вилоятлари аҳоли пунктларида сув тошқини оқибатларини бартараф этиш, аҳолини огоҳлантириш ва хавфсиз жойларга эвакуация қилиш ишлари давом этмоқда, деб хабар бермоқда Қозоғистон ФВВ.
Тошқин оқибатида Оқмола, Ақтўбе, Атирау, Қўстанай, Павлодар, Шимолий Қозоғистон, Ғарбий Қозоғистон вилоятларида 3702 та хусусий уй, 562 та ҳовли майдони, 1822 та қишлоқ уйи ва 73 та турли мўлжалланган бино, шунингдек, 155 та автомобил йўллари сув остида қолган.
72 284 киши, шу жумладан 17 217 нафар бола қутқарилган ва эвакуация қилинган. 14 430 киши, шундан 7 216 нафар болалар вақтинчалик жойлаштириш пунктларига етказилган ҳамда 68 932 бош қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари хавфсиз масофага ҳайдаб чиқарилган.
Шарҳлар