Қозоғистонга ишлаш мақсадида бораётган Ўзбекистон фуқаролари огоҳликка чақирилмоқда

Фото: «Газета.uz»

Сўнгги вақтларда ишлаш мақсадида Қозоғистонга борган ёки меҳнат фаолиятини олиб бораётган Ўзбекистон фуқароларига ўзини элчихона ёки консулхона вакили сифатида таништириб, юртдошларимизнинг ҳужжатларини расмийлаштириш учун улардан пул ва паспортларини олиш ҳолатлари кузатилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Қолзоғистондаги элчихонаси ёзмоқда.

«Юртдошларимиздан бундай фирибгарларга ишонмаслик ва шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни бегоналарга бермасликни сўраймиз ҳамда ишлаш ёки вақтинча яшаш рухсатномаларни олиш учун фуқаронинг шахсан ўзи Аҳолига хизмат кўрсатиш марказларига (СОН) мурожаат этиш зарурлигини эслатамиз», – дейилади хабарда.

Шунингдек, ўзини “дипломатик ваколатхона ходимиман” деб таништирган шахсларга дуч келган тақдирда Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистон Республикасидаги дипломатик ваколатхоналарига (Остона шаҳрида: +8 (7172) 95-45-87, Олмаота шаҳрида: +8 (727) 390-26-16, Ақтау шаҳрида: +8 (729) 277-71-17) ёки қуйидаги рақамларга мурожаат қилишлари сўралган.

– Қозоғистон Республикаси Бош прокуратураси: 115;

– Қозоғистон Республикаси полицияси: 102.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.