Қум хом-ашёсини ноқонуний қазиб олаётган шахслар аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси ва Ғузор туман бўлими томонидан вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши ҳамда «Хавфсиз дарё» бошқармалари ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда фуқаро Р.Қ. ва бошқалар ноқонуний даромад орттириш мақсадида “Қашқадарё» дарёсининг Ғузор ва Қарши туманлари ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмининг муҳофаза зонасидаги ер майдонларини махсус техникалар ёрдамида қазиб олганлиги аниқланган.
Хабарга кўра, «ўзбошимчалик билан қазилган қум ҳом-ашёси 9,5 минг куб ҳажмни ташкил этган ҳамда давлат ва жамият манфаатларига 948,6 млн сўм зарар етказган».
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 229-моддаси (ўзбошимчалик) моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Шарҳлар