Қум-шағал хом ашёсини ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Н.Т.” корхонаси масъул шахслари Нурота тумани ҳудудида жойлашган “Кўчат” қум-шағал аралашмаси кони атрофидаги ер майдонларидан махсус техникалар ёрдамида ўзбошимчалик билан 17,9 минг куб ҳажмдаги қум-шағал ҳом ашёсини қазиб олиб, давлат ва жамият манфаатларига 232,9 млн сўм зарар етказганликлари аниқланган. Бу ҳақда Департамент ахборот хизмати ёзмоқда.
«Шу каби, Департаментнинг Сариосиё туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “М.М.» корхонаси масъул шахслари тумандаги муҳофаза зонасига кирувчи ер майдонидан 5,5 минг куб ҳажмдаги қум-шағал ҳом ашёсини қазиб олиб, давлат ва жамият манфаатларига 143,4 млн сўм зарар етказганликлари аниқланган», – дейилади хабарда.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 229-моддаси (ўзбошимчалик) моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Шарҳлар