Quramax компаниясининг бош директори сироплар мажбурий тестдан ўтказилмаслиги учун пора берган – прокурор
Прокуратура чоршанба куни ўтказилган суд муҳокамаси жараёнида Ўзбекистонда 65 нафар боланинг ўлимига олиб келган Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган йўталга қарши сиропнинг дистрибьюторлари маҳаллий амалдорларга мажбурий тестдан ўтказмаслик учун 33 минг доллар миқдорида пора берганлигини маълум қилди. Бу ҳақда Reuters агентлиги ёзади.
Давлат айбловчиси Саидкарим Оқиловнинг сўзларига кўра, Qurama бош директори Сингх Рагвендра Пратар дори воситаларининг экспертизаси ва уларни стандартлаштириш давлат марказининг мансабдор шахсларига ўз маҳсулотларини мажбурий синовдан ўтказмаслик учун 33 минг доллар тўлаган.
Прокурорнинг баёнотидан синов Ўзбекистонда ўтказилиши кўзда тутилганми ёки синовни ўтказишга сўров Ҳиндистондаги ишлаб чиқарувчи томонидан амалга оширилиши кўзда тутилганми – ноаниқ, деб ёзади нашр.
Судга келган Пратар айбловларни рад этди, бироқ ушбу суммани “миннатдорчилик белгиси” сифатида воситачи орқали мансабдор шахсларга берганини тан олди. Унинг сўзларига кўра, кейинчалик пуллар қандай ва ким томонидан ишлатилгани ҳақида ҳеч қандай тушунчага эга эмас.
21 нафар судланувчидан 7 нафари ўзларига қўйилган айбловларнинг камида бир қисми, жумладан солиқ тўлашдан бўйин товлаш, сифатсиз ёки қалбаки дори-дармонларни сотиш, улардан нотўғри фойдаланиш, эҳтиётсизлик, қалбакилаштириш ва порахўрлик бўйича айбларини тан олди.
Прокурорлар чоршанба куни, шунингдек, Quramax Сингапурнинг иккита воситачи компанияси орқали Marion Biotech компаниясининг дори-дармонларини ҳаддан ташқари қиммат нархда импорт қилганини айтади, бу солиқ тўлашдан бўйин товлаганлик сабабини кўрсатади.
Расмийлар нима учун ўтган йилдан бери 45 та ўлим қайд этилмаганини айтмади. Расмийлар томонидан билдирилган сўнгги қурбонлар сони – 20 нафа бола – январь ойининг бошида эълон қилинган. Ўшандан бери ўзим ҳолатлари ҳақидаги маъулмотлар ошкор этилмаган.
Судда 21 нафар айбланувчи, жумладан “Quramax Medikal” директори ва Ўзбекистон Фармацевтика соҳасини ривожлантириш агентлигининг собиқ директори ҳозир бўлган.
Шарҳлар