Нукусдаги қурилиш моллари омборида ёнғин содир бўлди
8 октябрь куни соат 12:47 да Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳри, “Жеке Терек” МФЙда жойлашган қурилиш моллари сақланиб келинган омборхонада ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, 4 та ёнғин-қутқарув экипажлари соат 12:53 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 13:09 да ўраб олинган ва соат 13:15 да ўчирилган.
Ёнғин натижасида 150 кв.м. майдонда қурилиш моллари ёниб зарарланган.
Ёнғин натижасида тан жароҳати олган ва вафот этганлар йўқ.
Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар