Тошкентда кўп қаватли уйдаги ёнғиндан бир бола қутқариб олинди
Тошкентда кўп қаватли уйлардан бирида содир бўлган ёнғиндан бир бола қутқариб олинди, деб хабар бермоқда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.
Ёнғин 15 август куни Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, “Кўҳна Чўпонота” МФЙ Чилонзор 13-мавзеда жойлашган кўп қаватли уйларнинг бирида содир бўлган. 13:04 да ФВБга хабар келиб тушган.
Шунга кўра 3 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 13:13 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 13:29 да бартараф этилган.
Ёнғинни бартараф этиш вақтида ёнғин жойида бир нафар бола борлиги аниқланган. Зудлик билан ФВВ қутқарувчилари томонидан бола қутқарилиб, ҳаёти сақлаб қолинди ва тиббиёт ходимларига топширилди. Ҳозирда унинг аҳволи яхши.
Ёнғин натижасида хонадоннинг 20 м.кв майдонда уй жиҳозлари ёниб зарарланган.
Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Шарҳлар