“Қўрқитиш ва завқ учун қотиллик” – Зеленский
24-декабрь куни Россия томонидан Херсонни ўққа тутилиши натижасида камида 10 киши ҳалок бўлди, 50 дан ортиқ киши жароҳатланди, дея хабар бермоқда Украина расмийлари. Украина президенти Зеленский буни “қўрқитиш ва завқ учун қотиллик” деб атаган.
«Россия қўшинлари 24 декабрь куни эрталаб Херсон вилоятига ҳужум қилган. Жами 74 та ҳужум қайд этилган, шундан 36 таси Херсоннинг ўзида, деган вилоят ҳарбий маъмурияти раҳбари Ярослав Янушевич. «Россия снарядлари муҳим инфратузилма, болалар боғчаси, мактаб, касалхона, дўконлар, завод, хусусий ва кўп қаватли уйларга келиб урилган», – деган Янушевич. Мамлакат ички ишлар вазирлигининг хабар беришича, ҳужумлардан бири натижасида 66 та автомобил ёниб кетган», – дейилади хабарда.
«Ярадорлардан 18 нафарининг аҳволи оғир»лигини билдирган Янушевич Украина миллий телемарафонидаги эфирда.
Украина президенти Владимир Зеленский зарбалар оқибатлари акс этган суратларни ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида бўлишган.
«Херсон. Шанба куни эрталаб, Рождество арафасида, шаҳарнинг марказий қисмида. Булар ҳарбий нишонлар эмас, бу қоидаларга кўра уруш эмас. Бу террор, бу қўрқитиш ва завқ учун қотиллик. Биз қандай мутлақ ёвузликка қарши курашаётганимизни дунё кўриши ва тушуниши керак”, – деб ёзган Зеленский.
Шарҳлар