Рўза Қўзиева делегациямизга навбатдаги кумуш медални келтирди
Пара пауерлифтингчиларимиз ҳам Ўзбекистон делегациясининг Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларидаги муваффақиятли иштирокига муносиб ҳисса қўшишмоқда.
-73 кг вазн тоифасида қатнашган ҳамюртимиз Рўза Қўзиева кумуш медалга сазовор бўлди. Юртдошимиз ўз чиқишида 147 кг тошни кўтара олди.
Шу тариқа, Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар ҳозирча 10 та олтин, 9 та кумуш ва 6 та бронзага етди.
Улашиш:
Шарҳлар