Рақобат бўйича қўмита “Агробанк”ка нисбатан иш қўзғатди
Рақобат бўйича қўмита “Агробанк”нинг Тошкент вилояти бошқармасига фермерлар ҳуқуқларини поймол қилгани учун чора кўрганини маълум қилди.
Қўмитага Чиноз туманида жойлашган бир қанча фермер хўжаликларидан мурожаат келиб тушди. Улар банкдан кредит олиб, ўғит, ёқилғи, эҳтиёт қисмлар ва техникага техник хизмат кўрсатиш бўйича ташкилотларни ихтиёрий танлаш бўйича шартномалар имзолаган.
Бироқ банкнинг қишлоқ хўжалигини кредитлаш бўлими фермерларга бюрократик тўсиқлар яратишга киришган. Фермерлардан “корхоналарни Чиноз тумани ҳокимлиги рўйхатига киритиш тўғрисида хат” беришни асоссиз талаб қилишган.
“Агробанк” фермер хўжаликларини кредитлаш соҳасида юқори музокаралар ваколатига эга хўжалик юритувчи субъект мақомига эга, дея таъкидлади қўмита. Банкдан маълум қилишларича, жорий мавсум учун банк томонидан ажратилган имтиёзли кредит маблағлари ҳисобидан 4,6 миллиард сўм ўзлаштирилган.
Қўмита “Агробанк” филиалига нисбатан “Рақобат тўғрисида”ги қонунни бузганлик учун иш қўзғатди. “Ташкилотга нисбатан белгиланган тартибда чоралр кўрилди”.
Шарҳлар