Рақобат қўмитаси “Ипотека-банк”га нисбатан иш қўзғатди
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси “Ипотека-банк”га нисбатан ёлғон реклама асоси бўйича иш қўзғатди, деб хабар қилди бошқарма.
Мутахассислар Instagram ижтимоий тармоғида жойлаштирилган рекламаларни ўрганишди. Аниқлик киритилишича, банк саҳифасида Супер омонат бўйича йиллик фоиз ставкаси 26 фоиз қилиб кўрсатилган.
Қўмита қайд этишича, омонат шартларига кўра, касса орқали ўрнатилган нақд пул фақат дастлабки уч ой учун 26 фоиз, кейинги уч ой учун эса 14 фоиз ставка бўйича ҳисобланади. Бу эса рекламада кўрсатилмаган.
Бундай реклама нотўғри бўлиши мумкин, дейилади.
Мазкур ҳолат юзасидан қўмита томонидан “Реклама тўғрисида”ги қонуннинг 16 ва 43-моддалари ҳамда “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги 6-моддаси талаблари бузилганлиги сабабли банкка нисбатан иш қўзғатилган.
Шарҳлар