Рақобат қўмитаси Yandex Эатс ҳамда Эхпресс24ни устун мавқега эга деб топди
Yandex компаниясининг Эхпресс24 активларининг бир қисмини сотиб олиш бўйича келишуви олдиндан розиликни талаб қилмайди.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси “Yandex Эатс” ва “Эхпресс24” рақамли платформа операторларининг устун (монопол) мавқеини тан олди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қўмитақарорига кўра, “YandexГо УБ” такси агрегатор бозорида, “Yandex Эатс ва Эхпресс24” эса тайёр озиқ-овқат етказиб бериш бозорида устун мавқега эга компания сифатида тан олинган.
Рақобат қўмитаси устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар рўйхатига киритилиш сабаблари сифатида “YandexГо УБ” ва “Yandex Эатс” компанияларининг бозор улушининг 40%дан ошиб кетгани ҳақидаги билдиришномаларини келтирди.
Бошқарманинг таъкидлашича, устун мавқега эга бўлган рақамли платформаларни суиистеъмол қилишнинг олдини олиш мақсадида монополияга қарши мувофиқлик тизими мутлақ жорий этилиши ва назорат ўрнатилган тартибда амалга оширилади.
“Ушбу битим монополияга қарши органнинг дастлабки розилигини олиш талабларига жавоб бермайди, чунки корхоналарнинг акциялари (улушлари) сотиб олинмаган ва қўшиб олиш ёки қўшиб юбориш амалга оширилмаган”, — дея изоҳ берди Рақобат қўмитаси.
Бундан ташқари, бошқарма томонидан активларни олиш учун дастлабки розилик олиш тартибини такомиллаштириш мақсадида қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш юзасидан илмий-тадқиқот ишлари олиб борилмоқда.
Шарҳлар