Рақобатни ривожлантириш қўмитаси кийим-кечак дўконининг Ўзбекистон маданият вазири иштирокидаги рекламасини текширмоқда

Скриншот

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Маданият вазири Озодбек Назарбеков иштирокидаги “KINGSMAN UZBEKISTAN” кийим-кечак дўконининг рекламаси тарқалди.

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг асосий вазифаларидан бири мамлакатда реклама соҳасига оид қонун ҳужжатларини мониторинг қилишдан иборат.

Қўмита ушбу ҳолат юзасидан 07.06.2022 йилдаги “Реклама тўғрисида”ги қонун доирасида ўрганиш ишларини олиб бормоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.