Рақобатни ривожлантириш қўмитаси Термиз давлат педагогика институтининг тендерини бекор қилди

Фото: вики

Рақобатни ривожлантириш қўмитаси Термиз давлат педагогика институтининг 2 миллиард сўмлик тендерини аниқланган қонунбузарликлар туфайли бекор қилди.

Департамент матбуот хизматининг хабарига кўра, қўмитанинг Сурхондарё бўлимига институтдан бошланғич қиймати 2 002 382 125 сўмлик тендер ўтказиш учун ариза келиб тушган.

Буюртмачи янги ўқув биноси учун мебель сотиб олиш бўйича танлов тендерларини ўтказган, бироқ тендер давомида харид комиссияси иштирокчилар таклифларининг нисбий нархини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқмаган.

Натижада қўмита Термиз давлат педагогика институтига нисбатан “Рақобат тўғрисида”ги қонуннинг 29-моддаси (Тендер савдоларида рақобатни чеклашга қарши талаблар)ни бузганлик учун иш қўзғатган ва танлов бекор қилинган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.