Ўзбекистонда Радиация ва ядровий хавфсизлик қўмитаси тузилади
Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси негизида қуйидагилар ташкил этилади. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси (Бунда, Қўмита атом энергетикаси ва ядро технологиялари объектларида радиация ва ядро хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, хавфли ишлаб чиқариш объектларида саноат хавфсизлиги соҳаларида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш ва мувофиқлаштириш бўйича ваколатли республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади), – деб ёзмоқда УзА.
— Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси (Бунда, Инспекция ер қаъридан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш соҳасида давлат назорати ва текширувини амалга оширувчи республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади).
Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги негизида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлиги ташкил этилади.
Бунда Агентлик атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш соҳасида давлат сиёсатини амалга оширувчи республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади.
Шарҳлар