Рафаэль Надаль теннисдаги фаолияти якунланганини эълон қилди

Фото: ТАСС

Испаниялик афсонавий теннисчи Рафаэль Надаль фаолиятини якунлаганини эълон қилди. Бу ҳақда у Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.

“Ҳаммага салом, мен сизга профессионал теннисдаги фаолиятимни якунлаётганимни маълум қилмоқчиман. Дарҳақиқат, сўнгги йиллар мен учун қийин бўлди, айниқса охирги икки йилда. Чекловларсиз ўйнай олмайман деб ўйлайман. Албатта, бу қарор қабул қилишим учун бироз вақт талаб қилган қийин қарор, лекин бу ҳаётда ҳамма нарсанинг ибтидоси ва интиҳоси бор ва менимча, ҳозир узоқ ва ҳар қачонгидан ҳам муваффақиятли бўлган карьерани тугатиш учун тўғри вақт”, – деб ёзади Надал.

Испаниялик теннисчи 38 ёшида фаолиятини якунламоқда, у 22 марта «Катта дубулға» турнирида ғалаба қозонган, 14 марта «Ролан Гаррос»да ғалаба қозонган, икки карра Олимпия чемпиони ва жаҳоннинг биринчи рақамли теннисчиси. 23 йиллик фаолияти давомида у 92 марта ATP унвонини қўлга киритган.

Ёзда Надаль Париждаги 2024 йилги Олимпиада ўйинларида иштирок этди. Яккалик баҳсларида у 2-раундда Новак Жоковичга ютқазган бўлса, жуфтлик баҳсларида Карлос Алькарас билан биргаликда чорак финалга чиқишга муваффақ бўлди. Шундан сўнг Рафа кортга чиқмади.

 

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.