Шаҳноза Мирзиёева Миллий паралимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари этиб сайланди
Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси Ижроқўм йиғилишининг тегишли қарори билан Мирзиёева Шаҳноза Шавкатовна Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига сайланди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар бермоқда.
Шаҳноза Мирзиёева ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимида ҳам фаолият юритиб келмоқда.
Шаҳноза Мирзиёева 1986 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Педагогика фанлари номзоди. Шунингдек, ҳуқуқ ва жаҳон иқтисодиёти бўйича магистрлик даражаларига эга.
2017 йилдан (очилганидан бери) Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирлигида ишлаган, у ерда мактабгача таълим соҳасида сиёсатни шакллантириш ва стратегик ривожланиш Бош бошқармасига раҳбарлик қилган. Шунингдек, у вазирнинг мактабгача таълимда тенглик ва инклюзия бўйича маслаҳатчиси бўлган.
2023 йилда эса Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори ўринбосари лавозимига тайинланган.
Шарҳлар