«Райффайзенбанк» Ўзбекистонга еврода чиқиш тўловларини амалга оширишни тўхтатади
Россиянинг “Райффайзен” банки 3 июлдан бошлаб ўз мижозларининг ҳисоб рақамларидан 12 давлатга – Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Грузия, Иордания, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Бирлашган Араб Амирликлари, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистонга еврода ўтказмаларни амалга оширишни тўхтатиши ҳақида эълон қилди.
Шунингдек, “Райффайзен” телеграм-каналидаги хабарга кўра, Россия ҳудудидаги бошқа банкларга еврода маблағ ўтказиб бўлмайди. Шу билан бирга, банк мижозлари кредит ташкилотининг ичида, ҳам ўз ҳисобрақамлари орасида, ҳам бошқа мижозларга аввалгидай еврода пул ўтказмаларини амалга оширишлари мумкин бўлади.
Янги шартлар мижозларша, яъни жисмоний шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахсларга нисбатан қўлланилади. “Райффайзен”да евродаги ўтказмаларнинг янги қоидаларини “корреспондент банклар томонидан қўйилган чекловлар” билан изоҳлашмоқда.
Шарҳлар