Рамазон ҳайитининг биринчи куни 21 апрелга тўғри келди
21 апрель куни пойтахт метроси эрталаб соат 4:00 дан ишлай бошлайди. Кейинги байрамларда метро поездлари соат 05.00 дан ҳаракатланади.
Бундан ташқари, фуқароларнинг масжидларга етиб бориши учун соат 04.00 дан 07.00 га қадар пойтахтнинг ҳар бир туманида автобуслар қатнайди.
21 апрель дам олиш куни деб эълон қилинди. Тегишли фармонни Шавкат Мирзиёев имзолади.
Шу тариқа, ўзбекистонликлар кетма-кет 21, 22, 23, 24 апрель саналарида тўрт кун дам олади.Қўшимча дам олиш куни эса 24 апрелга тўғри келади.
Улашиш:
Шарҳлар