Тошкент ёки бутун республика: Рамазон ҳайит куни қаерда жамоат транспорти бепул бўлади
Ўзбекистон Транспорт вазирлиги “Аҳоли учун қўшимча қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида 10 апрель – Рамазон ҳайити кунида тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида соат 04:00 дан 10:00 гача пойтахт жамоат транспортида (автобус ва метро) йўловчиларнинг бепул қатновини йўлга қўяди.
“Пойтахт аҳолиси ва меҳмонларидан байрам кунлари манзилига етиб олишда жамоат транспорти хизматидан фойдаланишларини сўраймиз”, — дейилади хабарда.
Шу билан бирга, ЎзА давлат ахборот агентлигининг хабар беришича, Рамазон ҳайити куни республикадаги барча жамоат транспорти соат 4:00 дан 10:00 гача аҳолига бепул хизмат кўрсатади.
Улашиш:
Шарҳлар