Рамазон ойи 23 мартда бошланади
Ўзбекистон мусулмонлари идораси муборак Рамазон ойининг бошланиши 23 март кунига тўғри келишини тасдиқлади.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳудудларнинг раҳбарларига Дин ишлари бўйича қўмита ва ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда Рамазон ойини миллий анъана ҳамда қадриятларга мос ва муносиб тарзда ўтказишга доир чора-тадбирларни амалга оширишни топширди.
«Ҳудудларда Рамазон ойининг мазмун-моҳиятида мужассам бўлган одамийлик, инсон шаънини улуғлаш, яхшилик ва меҳру саховат каби фазилатларни намоён этадиган, бугунги тинч ва осойишта ҳаётимизни қадрлаш, оила ва маҳаллаларда, бутун юртимизда меҳр-оқибат, ўзаро ҳурмат муҳитини мустаҳкамлаш, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож кишиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган тадбирларни ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилсин», – дейилади Ўзбекистон президентиниг қарорида.
Шарҳлар