Рамазон ойи муносабати билан нуқсони бор болаларга бепул аппаратлар тарқатилади
Хоразмда Президент бошчилигида бўлиб ўтган йиғилишда давлат раҳбари муқаддас Рамазон ойида эҳтиёжманд инсонлар, айниқса болалар ҳолидан хабар олиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш муҳимлигини таъкидлади.
Шу боис, эшитишда нуқсони бор 500 нафар болага бепул кохлеар аппарати ва бошқа имплантлар қўйиш учун 62 миллиард сўм ажратилиши белгиланиб, яна 2 минг нафар бола эшитиш мосламаси билан таъминланадиган бўлди.
“Паралимпия спорт турлари билан шуғулланаётган хоразмлик 10 нафар ёшларга 7 турдаги замонавий спорт протез ва реабилитация воситалари олиб берилади”, – дейилади хабарда.
Улашиш:
Шарҳлар