Эртага пойтахтнинг баъзи кўчаларида автотранспорт ҳаракати вақтинча чекланади

Фото: uzreport.news

Рамазон ҳайитининг биринчи куни 10-апрелга тўғри келиши муносабати билан шу куни пойтахтдаги 125 та масжидда ҳайит намози ўқилиши кутилмоқда.

Ҳайит намозини юқори савияда ва тартибли ўтказиш, фуқароларга зарур шарт-шароит яратиш ва уларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 10-апрель соат 00:00 дан 7.30 гача пойтахтнинг қуйидаги кўчалари ва йўлларда автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилади:

Мирзо Улуғбек тумани:

«Тўра бува» масжиди олдидаги Буюк Ипак йўли кўчаси – Шўртепа кўчасидан, Буюк Ипак йўли – Султония кўчасигача.

Бектемир тумани:

“Хўтон” масжиди олдидаги Бектемир шоҳ кўчаси – Хусайн Бойқаро кўчасидан Бектемир йўли кўчасигача.

Олмазор тумани:

“Исломобод” масжиди олдидаги КХАЙ кўчаси – КХАЙ– Сағбон кўчалари чорраҳасидан, Нурафшон – Сағбон кўчалари чорраҳасигача.

«Ҳазрати имом» масжиди олдидаги Қорасарой кўчаси – Қорасарой – Нурафшон кўчалари чорраҳасидан, Қорасарой – Абдулла Қодирий кўчалари чорраҳасигача.

Шайхонтоҳур тумани:

“Шайх Зайниддин” масжиди олдидаги Кўкча Дарвоза – Нурафшон кўчалари чорраҳасидан Кўкча Дарвоза –

Бешқайрағоч кўчалари чорраҳасигача.

«Хўжа Аламбардор» масжиди олдидаги Бунёдкор – Камолон кўчалари чорраҳасидан Камолон – Устазода 2-тор кўчалари чорраҳасигача.

“Кох ота” масжиди олдидаги Себзор кўчаси – Нурафшон – Себзор кўчалари чорраҳасидан Нурафшон – Лабзак кўчалари чорраҳасигача.

Чилонзор тумани:

“Убай ибн Каъб” масжиди олдидаги Ал-Хоразмий кўчаси – Ал Хоразмий – Хирмонтепа кўчалари чорраҳасидан Ал Хоразмий – Катта қани чорраҳасигача.

«Катта Қозиробод» масжиди олдидаги Чилонзор кўчаси – Чилонзор – Чўпонота кўчалари чорраҳасидан Чилонзор – Нурхон кўчалари чорраҳасигача.

“Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” масжиди олдидаги Сўгалли ота кўчаси – Ал-Хоразмий – Сўгалли ота кўчалари кесишмасидан Хонабод 2-берк кўчасидан – Сўгалли ота кўчасигача.

“Новза” масжиди олдидаги Бунёдкор-Муқимий кўчалари кесишган кўприк остидан Олий Мажлис биноси қаршисигача бўлган йўлда ҳаракат чекланади.

Учтепа тумани:

“Абдуллоҳ ибн Маъсуд” масжиди олдидаги Лутфий кўчаси – Лутфий – Хирмонтепа кўчалари чорраҳасидан Лутфий – Катта қаъни кўчалари чорраҳасигача.

«Ҳазрати Али” масжиди Назарбек-Маҳорат кўчалари чорраҳасидан Назарбек-Замахшарий 1-тор кўчалари чорраҳасигача.

Юнусобод тумани:

“Минор” масжиди олдидаги КХАЙ кўчаси – КХАЙ ва Кўргазма кўчалари чорраҳасидан КХАЙ –Ш.Рашидов кўчалари чорраҳасигача.

“Мирзо Юсуф” масжиди олдидаги Боғишамол кўчаси – Боғишамол кўчасидан Шивли кўчасигача.

Яккасарой тумани:

“Усмон бин Маъзун” масжиди олдидаги КХАЙ кўчаси – КХАЙ – Қушбеги чорраҳасидан КХАЙ – Файзли Тошкент кўчалари чорраҳасигача.

Яшнобод тумани:

“Ислом ота” масжиди олдидаги Фарғона йўли кўчаси – Фарғона йўли – Фитрат кўчалари чорраҳасидан Фарғона йўли – Толимаржон кўчалари чорраҳасигача.

«Али ибн Абу Толиб» масжиди олдидаги Чўлпон кўчаси – Имом Бухорий – Чўлпон кўчалари чорраҳасидан, Чўлпон – Салоҳият кўчалари чорраҳасигача.

Миробод тумани:

“Қўйлиқ ота” масжиди олдидаги ТХАЙ кўчаси – Қўйлиқ бозори кўприк остидан ТХАЙ ва Мунис кўчалари чорраҳасигача чекланади.

Масжидлар жойлашган бошқа кўчаларда ҳам автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.