Рамзан Қодиров Ўзбекистон президентига иккита от совға қилди

Источник: соцсети

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 24 июль куни қатор хорижий мамлакатларнинг давлат раҳбарлари ва нуфузли сиёсатчилари билан телефон орқали мулоқот қилди. Хорижий ҳамкорлар Ўзбекистон давлати раҳбарини таваллуд куни билан самимий табриклади.

Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодиров Шавкат Мирзиёев таваллудининг 65 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон президентига иккита от совға қилди. У «Инстаграм»да табрик видеоси билан баҳамлашди.

«Мен отларни жуда яхши кўраман ва сиз ҳам яхши кўришингизни биламан. Шунинг учун бутун халқ номидан ва шахсан ўз номимдан сизларга отлар беришга қарор қилдим. Сизга чин қалбимдан мустаҳкам соғлик, узоқ умр, шунингдек, қардош Ўзбекистонга тинчлик, барқарорлик ва равнақ тилайман!» — деди Рамзан Қодиров.

Чеченистон раҳбари Ўзбекистон президентини «камтар ва меҳмондўст инсон, шу билан бирга доно ва узоқни кўра оладиган сиёсатчи» деб таърифлади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.